АҚШнинг Калифорния штатидаги KFC ресторанига тушлик қилиш учун кирган талабанинг овқати ичидан қовурилган каламуш чиқди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар беради.
Талаба каламушли таомнинг суратини ижтимоий тармоқларда нашр қилиб, ўқувчиларни фастфуддан воз кечишга чақирди.
Хабарда таъкидланишича, ресторан менежери овқат ичидан дарҳақиқат узун дум ва ингичка тумшуққа эга кемирувчи топилганини тан олиб, мижоздан узр сўраган.
Ўз навбатида, KFC вакиллари талаба билан боғлана олмаётганларини, бу ахборот ҳозирча исботини топмаганини таъкидламоқда.
“Бизнинг товуқли наггетсларимиз шакл ва ўлчовларига кўра ўзаро фарқланади, ва айни пайтда бу каламуш бўлганини исботлайдиган ҳеч қандай далил йўқ. Биз компания ҳисобидан лабораторияда маҳсулотнинг мустақил экспертизасини уюштиришни таклиф қилдик, лекин мижоз маҳсулотни тақдим этишдан бош тортмоқда”, – дейилади компания баёнотида.