“Колумбия инқилобий қуролли кучлари” исёнчи гуруҳи жангарилари мамлакатда муҳимлиги бўйича 2-рақамли “Каньо Лимон-Ковенас” нефть қувурини портлатиб юборди, деб хабар бермоқда ғарб ОАВлари.

“Колумбия инқилобий қуролли кучлари қўлбола портловчи қурилмалардан фойдаланиб, Норте-де-Сантандер департаментида нефть оқимини тўхтатиб қўйди. Портлаш оқибатида қувурдан қанча нефть оқиб кетгани номаълум қолмоқда. Айни пайтда маҳаллий ҳокимият нефть ерости сувларига тушмаслиги учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Колумбия армияси билан Колумбия инқилобий қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувлар исёнчилар тинчликка амал қилишдан бош тортганларидан кейин яна қайта бошланиб кетди.