Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ва Колумбия терма жамоаси ҳужумчи Бакка икки терма жамоанинг Америка кубоги-2015 доирасидаги учрашиви охирида уришиб кетишди.

Ўйинга якун ясовчи ҳакам ҳуштаги чалингач, Неймар мағлубият аламига чидай олмасдан тўпни рақиб футболчиси Пабло Армеронинг кўксига қарата тепган. Бу вазиятда ўз шеригини ҳимоя қилиш учун етиб келган Бакка ва Неймар ўртасида жанжал келиб чиққан. Ҳакам эса уларнинг ҳар иккисига қизил карточка кўрсатган.

Энди Неймар гуруҳнинг учинчи ўйинида Венесуэлага қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бакка эса Перуга қарши ўйинда майдонга туша олмайди.