Tesla и SpaceX компаниялари асосчиси, АҚШлик миллиардер ва олим Илон Маск Лос-Анжелес ва Сан-Францискони боғловчи товуш тезлигидан тезроқ ҳаракатланувчи поездни яратиш Hyperloop лойиҳасини қайта тиклашга қарор қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Шу муносабат биланМаск қувур кўринишидаги йўлдан товушдан тезкроқ ҳаракатланувчи капсула кўринишидаги вагонларни яратиш бўйича танлов эълон қилди.

Танлов иштирокчилари томонидан яратилган вагонларни синовдан ўтказиш учун 1,5 км лик махсус синов треки қурилади. Танловга топшириладиган капсулалар аслининг ярми кўринишида топширилади.

Лойиҳада ютган вагон синовдан ўтказилгандан кейин у асл ўлчамларида қурилади. Иштирокчилар 15 сентябргача танлаб олинади, синовлар эса кейинги йилнинг июнида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу товушдан тез ҳаракатланувчи капсулаларнинг ҳақиқий пойгаси бўлиши айтилмоқда.

Танловда исталган тадқиқотчилар гуруҳи иштирок этиши мумкин.

Hyperloop транспорт тизими лойиҳаси ҳақида 2003 йилда маълум қилинганди. Маск ўшанда Лос-Анжелес ва Сан-Франциско шаҳарларини боғловчи узунлиги қарийб 650 км ни ташкил қиладиган қувурни қуришини айтган эди. Янги поезд айнан шу қувур орқали ҳаракатланиб, бир шаҳардан иккинчисига бор-йўғи ярим соатда етиб олиши тахмин қилинмоқда.