Москва метрополитени раҳбари Дмитрий Пегов пойтахт ерости транспортида яқин орада панжарали эшиклар пайдо бўлиши мумкинлигини айтди.

“Ҳозирда эшиклар ишлаб чиқарилмоқда. Эҳтимол, бир ойдан кейин улар пайдо бўлади”, деб айтди Пегов.

Қайд этилишича, эшиклар тажриба сифатида алмаштирилади. Улар вагонлар ичидаги иссиқ ҳавони ташқарига чиқариб, ичкарига совуқ ҳавони киритади.

Аввалроқ Москва метросининг марказий ва охирги станцияларида музқаймоқ сотувчи автоматлар пайдо бўлиши маълум қилинганди.