Москва метросининг “Кузьминки” станциясида ҳомиладор аёл кўзи ёриди, деб хабар бермоқда “Москва” шаҳар янгиликлари агентлиги.

Бу воқеа 15 июнда содир бўлди. Туғруқни назоратчилар Тамара Ермакова ва Ольга Терешук қабул қилдилар.

“Бола тез тиббий ёрдам келгунча “Кузьминки” метро станцияси ходимлари дам оладиган хонада туғилди. Аёл қиз фарзанд кўрди. Аниқланишича, аёл учинчи бор она бахтига муяссар бўлди. Аёлнинг турмуш ўртоғи метро ходимлари ва полиция билан биргаликда унинг туғишини ташқарида кутиб туришди”, деб хабар берилмоқда.

“Тез тиббий ёрдам” машинаси туғруқдан 20 дақиқа ўтиб етиб келди. Аёл ва чақалоқ туғруқхонага яхши аҳволда етказилди.