Франциялик ёш яримҳимоячи Поль Погба яна бир мавсум давомида "Ювентус"да қоладиган бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берган.

17 июнь куни туринликлар жамоасининг бош директори Беппе Маротта "Барселона" жамоаси спорт директори Арьедо Брайдой билан музокара ўтказган. Учрашувда томонлар 22 ёшли хавбекнинг келажакдаги фаолиятини муҳокама қилишган.

Маълум бўлишича, Погба Евро-2016 турнири арафасида жамоасини ўзгартирмайди. 2016 йилнинг ёзидаги трансферлар даричаси вақтида эса у "Барселона" сафига бориб қўшилади.

Мораттанинг қўшимча қилишича, ушбу футболчи бўйича фақат "Барселона" ва "Манчестер Сити" жамоаларидан таклиф бўлган. Шунингдек, Зинедин Зидан футболчининг ўзи билан гаплашган, лекин "Реал" бу футболчини сотиб олиш бўйича расман таклиф жўнатмаган.