НАТОнинг Европадаги кучлари бош қўмондони Филип Бридлав Россия ўзини масъулиятсиз ядровий давлатдек тутаётганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бу масъулиятли ядровий давлатнинг хатти-ҳаракатига хос эмас”, деб айтди Бридлав.

НАТОда шу тариқа Россия президенти Владимир Путиннинг Россия ядровий кучлари таркибига 40дан кўпроқ қитъалараро баллистик ракеталар кириши ҳақидаги гапига изоҳ бериб ўтилди.