Жорий йилнинг май ойи сўнггида Россия федерал хавфсизлик хизматининг Омск вилояти чегара бошқармаси Ўзбекистондан келаётган автобусни текширувдан ўтказиш жараёнида Россия ҳудудида тақиқланган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган, деб ёзмоқда «Вечерний Омск» нашри.

Манбада қайд этилишича, йўловчи ташувчи автобуснинг юкхонаси текширувдан ўтказилганда, 18та йўловчига тегишли бўлган жами 21 кг. нос маҳсулоти борлигини аниқланган ва мусодара қилинган.

Мазкур иш юзасидан тақиқланган ва декларациясига киритилмаган товарларни олиб киришга урингани учун маъмурий жавобгарлик бўйича иш очилган. Ҳозирда ҳар бир носвой олиб ўтмоқчи бўлган йўловчини 2,5 минг рубл миқдорида жарима кутмоқда.