Ўзбекистон иқтисодиёти дунёнинг энг тез ўсаётган иқтисодиётлари рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон иқтисодиёт форумининг ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳужжатда акс этган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2015 йили 7.6, 2017 йили 8 фоизни ташкил қилади.
Рейтингга 13 давлат киритилган. Биринчи ўринни Эфиопия эгаллаган. Шунингдек, рўйхатдан Туркманистон, Конго, Ҳиндистон, Бирма, Бутан, Танзания, Хитой сингари давлатлар ўрин олган.