2015 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.
ТИВ раҳбари Туркиянинг собиқ Президенти ва Бош вазири Сулаймон Демирелнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Элчи Намик Гунер Эрпул Президент И.А.Каримовнинг Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған номига йўллаган мактубидаги далда ва ҳамдардлик сўзлари учун ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор этди.