2015 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция сенатори, “Франция – Марказий Осиё” Дўстлик гуруҳи аъзоси Жоэл Гаррио-Мейлам билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, авваломбор Ўзбекистон ва Франция парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Жоэл Гаррио-Мейлам Франция Сенатида “Франция – Марказий Осиё” Дўстлик гуруҳи фаолияти тўғрисида маълумот берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида, қатор тадқиқот муассасаларида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралардан олган таассуротлартини сўзлаб берди.
Учрашувда Франция Элчиси Жак-Анри Элс иштирок этди.