Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида дзюдо бўйича спорт устаси Учқун Муродовнинг хотирасига бағишланган ёшлар ва кадетлар ўртасида XXI “Осиё очиқ кубоги” халқаро мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 114 нафар ёш дзюдчи 16 вазн тоифасида нафақат ушбу мусобақада муваффақият қозониш, балки 2018 йилда ёшлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун рейтинг балларини қўлга киритиш учун беллашдил.

Дзюдо мухлислари ўтган йилдан бошлаб ушбу хотира мусобақаси Дзюдо халқаро федерациясининг расмий мусобақалар жадвалига киритилганидан бохабарлар.

Мусобақада кадетлар ўртасида медаллар ҳисоботида энг кўп медални Ўзбекистон жамоаси қўлга киритди: 11 та олтин, 12 та кумуш ва 24 та бронза медаль. Тожикистон жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан 2-ўринни, 3-ўринни 1 та олтин, 2 та кумуш медаль билан Қозоғистон, 4-ўринни 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан Қирғизистон дзюдочилари қўлга киритди.