2015 йилнинг 28 февраль куни Eldorado Production МЧЖ томонидан Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида россиялик хонанда Полина Гагаринанинг концерт дастури ташкил этилган эди. Концерт эълонида барча қўшиқлар жонли куйланиши айтилганига қарамай, қўшиқларнинг асосий қисми фонограммада ижро этилган.

Бу ҳолат Давлат рақобат қўмитаси томонидан тафтиш қилинган. Қўмитанинг реклама фаолияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош мутахассиси Абдураҳмон Рауповнинг берган маълумотларига қараганда, тафтиш натижаларига кўра Eldorado Production реклама маҳсулотларида нотўғри ахборот тарқатишда айбланмоқда. Воқеа юзасидан маъмурий иш очилган.