Россия президенти Владимир Путин россиялик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида рубль курсининг тартибга солиниши бозор муносабатлари доирасида давом эттирилишини маълум қилди.

“Марказий банкда тартибга солишнинг кўплаб йўллари, захира фондини тўлдириш учун вазнни ошириш, камайтириш, валюта сотиб олишнинг турли усуллари мавжуд, дарвоқе Марказий банк буни қандайдир босқичда фаолроқ, қайсинисида камроқ амалга оширган. Умуман, бизнинг ишлаб чиқарувчиларимизнинг реал сектордаги манфаатларини таъминлаш учун бозор муносабатлари доирасида бу тартибга солишдан фойдаланилади”, – деб айтмоқда Путин.