2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникацион ва йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури доирасида Қашқадарё вилоятида ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи жами 469 км йўл участкаларида таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар бермоқда.
2020 йилга қадар қуриладиган ва қайта тикланадиган йўллар сирасига Қарши айланма автойўли, “Қарши-Шаҳрисабз”, “Ғузор-Чим-Кўкдала” трассалари, шунингдек, “Олма-Ота-Бишкек-Тошкент-Термиз” магистралининг М-39 ҳамда “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов” магистралининг А-380 участкаси киради.
Жорий йил охирига қадар 11 объектдаги қурилиш ишларига жами 200 млрд сўм сарфланади.