Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2015 йилнинг октябрида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
 
Айни кунларда Қатар Ташқи ишлар вазири Холид ибн Муҳаммад ал-Атийя Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлиб турибди ва у ўз ташрифи давомида қозоғистонлик ҳамкасби Ерлан Идрисов билан учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида гаплашган.
 
Учрашувда Қозоғистон президенти шу йилнинг октябрь ойида Қатарга амалга оширадиган сафари учун тайёргарликлар кўриш масалалари бўйича ҳам келишиб олинган.
 
Шунингдек, учрашувда томонларнинг бир қатор халқаро ташкилотлар доирасида ҳамфикрлик билан ҳаракат қилаётгани таъкидланди.