Россия Муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Ғайнутдин барча мусулмонларни 18 июндан бошланган муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.

“Россия мусулмонлари, ҳар биримиз учун Рамазон ойи рўзаси иродамизнинг мустаҳкамлиги, раҳмдиллигимиз, ниятларимизнинг софлиги ва амалларимизнинг олийҳимматлигини синовдан ўтказиш вақтидир”, деб айтди Ғайнутдин ўз табрик сўзида.

Ғайнутдин россиялик мусулмонлар “асрлар давомида синовдан ўтган православ ва мусулмонлар ҳамда Россиядаги бошқа анъанавий динлар вакиллари ўртасидаги биродарликка асосланган миллатлараро ва динлараро тотувлик қанчалик муҳимлигини” яхши тушунишларини таъкидлаб ўтди.