Ўқотар қуролга қўшимча ускуналар тайёрловчи Red Heat компанияси Армия-2015 Халқаро ҳарбий-техник форумида Калашников автоматига мўлжалланган IoT-ускунани намойиш этди.

Ferra.ru порталининг хабар беришича, онлайн-модуль Internet of Things технологияси бўйича ишлайди. У GPS ва ГЛОНАСС технологиялари билан уйғунлаша олади, симсиз фуқаролик тармоқлари орқали ахборот узата олади.
Датчик ҳарбий хизматчининг хатти-ҳаракатларини, қуролнинг аҳволини, ўқ-дори харажатини кузатиш, статистик маълумотлар тўплаш ва жанг олиб боришни яхшилаш бўйича тавсиялар олиш имконини беради.