18 июнь куни XIX халқаро Петербург иқтисодий форум бошланди. Унда Россия иқтисодиётининг кўзга кўринган вакиллари иштирок этади.

Тадбирнинг биринчи кунидаги сессияларда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр, “Фуқаролик ташаббуслари қўмитаси” раҳбари Алексей Кудрин, Россия Сбербанки раҳбари Герман Греф, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов, молия вазири Антон Силуанов, Россия банки раиси Эльвира Набиуллина, бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович, “Роснано” раҳбари Анатолий Чубайс, “Сколково” президенти Виктор Вексельберг ва бошқалар чиқиш қилиши кутилмоқда.