Голливуд актёрлари Шарлиз Терон ва Шон Пен ўртасида тузилиши кутилаётган никоҳ бекор қилинди. Бу ҳақда US Weekly нашрида ёзилган.

Манбанинг аниқлашича, бу жуфтлик ўртасида 1,5 йиллик ишқий муносабатлар 2015 йилнинг августида никоҳ билан якунланиши кутилаётганди.

Қайд этилишича, 54 ёшли актёр Шон Пен 30 ёшли бошқа актриса билан учраш бошлагани туфайли томонлар ажралишган.

Бу ҳақда охирги марта ўтказилган Канн кинофестивалидан кейин маълум бўлган.