Швейцария ҳукумати ҳар қандай шароитда ҳам ФИФА президенти Йозеф Блаттерни АҚШ ёки бошқа давлатларга экстрадиция қилиб юбормаслигини билдирди. Бу ҳақда мамлакат прокурори Михаэль Лаубер CNN телеканалига берган интервьюси чоғида маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

«Блаттер Швейцария фуқароси саналади. Швейцария ҳам худди АҚШ сингари ўз фуқароларини экстрадиция қилмайди. У ҳозирча Швейцарияда экан у ҳеч қаерга жўнатиб юборилмайди», дейди прокурор.

Олдинроқ, Лаубер Бернда ташкил этилган матбуот анжуманида ЖЧ-2010, 2018, 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун берилган овозларни сотиб олиш бўйича олиб борилаётган терговда Блаттер сўроқ қилиниши мумкинлигини таъкидлаганди.