Таиландда MERS коронавируси билан касалланган мамлакатдаги илк одам аниқланди. Бу ҳақда Таиланд қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Бемор ҳақида маълумотлар берилмаяпти.

Мамлакат ҳукумати вируснинг тарқалмаслиги учун барча чоралар кўрилганини таъкидламоқда.
Айни пайтда ушбу вирусга қарши вакцина мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, вирусдан ўлишлик даражаси 35 фоизни ташкил қилади.