Тошкентдаги тиббиёт касб-ҳунар коллежларидан бирининг 140 нафар битирувчиси дипломларини ололмади. Бу ҳақда “На посту” газетасида ёзилди.
Тергов маълумотларига қараганда, Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан ташриф буюрган ўқувчилар тест синовларидан ўта олмаган. Шунда директор ҳамда ўқитувчилардан бири улардан пул олиб, ўқишга қабул қилиш ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаган. 140 кишидан жами 30 млн сўм тўпланган.
Ўқувчиларнинг исм-шарифлари буйруқда ҳам, журналларда ҳам, бошқа ҳужжатларда ҳам бўлмаган. Шунга қарамай, улар, ўзларини коллежнинг ҳақиқий ўқувчилари деб ҳисоблаб, уч йил давомида машғулотларга мунтазам равишда қатнаган.