17 июнь куни Украина президенти Пётр Порошенко парламентга хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченконинг истеъфоси бўйича таклифни киритади. Бу ҳақда “Пётр Порошенко блоки” фракцияси раиси Юрий Луценко Интерфакс агентлигига хабар берди.
Унинг маълум қилишича, Наливайченко мансабдан бўшаганидан сўнг сиёсат билан шуғулланиш нияти борлгини маълум қилган. Бундан ташқари, Наливайченко унга президент томонидан таклиф қилинган бошқа лавозимларни қабул қилмаслигини айтиб ўтган.