Украинада Януковични президентлик унвонидан маҳрум қилиш тўғрисида қонун кучга кирди, деб хабар беради РИА Новости.
Қонун Олий Раданинг расмий босма органи – “Голос України” газетасида қонуннинг тўла матни нашр қилинди. Ҳужжат матнида айтилишича, у нашр қилинган кунидан бошлаб кучга киради.
Украина конституциясига мувофиқ, президентлик унвони қонун билан муҳофаза қилиниб, инсонга умрбодга берилади. Президент импичмент йўли билан ҳокимият четлаштирилган ҳолатлар бундан мустасно. Янукович бу қоидалардан истисно тарзда, унинг четлаштирилиш сабаблари ва шарт-шароитлари инобатга олинган ҳолда, президентликдан четлаштирилди.