Украинанинг Грузиядаги элчиси Василий Цибенко лавозимидан олинди. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенконинг расмий сайтида чоп этилган буйруқда айтилмоқда.

Бу лавозимда Цибенконинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча маълум қилинмади.

Аввалроқ Порошенко Украина Олий радасига Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченконинг ўз лавозимидан бўшатилиши ҳақидаги қарорни кўриб чиқиш учун киритгани маълум қилинганди.