ВТБ банки раҳбари Андрей Костин Францияда Россиянинг ҳисоблари, шу жумладан, давлат ҳисоблари ҳам ҳибс қилингани ҳақида айтиб берди. Гап Россия компаниялари ва дипломатик миссиялари ҳисобларининг ВТБнинг Франциядаги бўлинмасида музлатиб қўйилиши ҳақида кетмоқда.
“Эртасига музлатиш бекор қилинди, аммо шундай муаммо бўлган. Рақамлар унча катта эмас, бир неча ўн минг еврога тенг. Биз бу муаммони ҳуқуқшунослар билан ҳал қилганмиз”, – унинг сўзларини келтиради РБК нашри.