Россия президенти Владимир Путиннинг Ғарб билан ихтилофи сунъий характерга эга, деб ҳисоблайди собиқ олигарх, сиёсатчи Михаил Ходорковский.
“Ғарб билан бугунги қарама-қаршилик тамоман сунъийдир. Муносабатларининг совутилиши Россия элитасининг ҳокимиятни сақлаб қолишга интилаётган қисмининг ташаббусидир”, – деди у Атлантика кенгашининг йиғилишида сўзлаган маърузасида.
“Элита душман образига муҳтож, бу аҳолини коррупция ҳамда ҳокимият самарасизлигидан чалғитади”, – ундан иқтибос келтиради Reuters.
“Путин ҳокимият тепасида қолар экан, афсуски, яқинлашиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, – қўшимча қилди мухолифатчи.
Ходорковскийнинг фикрича, Россияда шундай тизим яратилганки, ундаги ҳар қандай қарор тўсатдан бир кишининг инжиқлиги боис ўзгартирилиши мумкин, бу жараён эса ҳеч қандай сиёсий механизмлар билан назорат қилинмайди.
“Эртами, кечми, Россия раҳбарияти ўзгаради, Ғарб Россияга ЕИ ва НАТО билан тез ва осон интеграция бўлишда ёрдам бериш керак”, – сўзини якунлади Ходорковский.