“Барселона” президенти лавозимига номзодлардан бири Тони Фрейша кейинги ойда бўлиб ўтадиган клуб президенти лавозимига сайловларда ғолиб бўлса, амалга оширадиган лойиҳалари билан ўртоқлашди. Фрейша, хусусан, клубнинг собиқ мураббийи, афсонавий голланд футболчиси Йохан Круиффни каталон клубига қайтариш истагида эканлигини айтди.

“Мен “Барса”га Круиффни қайтиришни истардим. У клубдаги лойиҳаларнинг ривожланишини кузатувчи мутахассислар қўмитасига қайтса яхши бўларди. Бундан ташқари, биз ўзимизга ҳар йили 180 млн еврога футболчилар сотиб олишга имкон беролмаймиз”, – деб айтмоқда Фрейша.

Фрейша “Барселона”да аввал клуб директорлар кенгаши котиби лавозимини эгаллаган.

“Барселона” президенти лавозимига сайловлар 18 июлда бўлиб ўтади.