Тошкентда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки ходимларидан иборат бир қанча жамоа ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда банк матбуот маркази хабар тарқатди.
Дунёдаги энг машҳур спорт турига банк ходимлари ҳам жиддий қизиқиши мусобақа давомида маълум бўлди. Ахир, футбол нафақат қизиқарли ва томошабоп ўйин, балки жисмоний ҳолатни яхшилаш, соғлом турмуш тарзи кечириш учун ажойиб восита ҳамдир. Шуниси ҳам муҳимки, футбол мусобақаси жамоавийлик руҳини мустаҳкамлайди, коллективнинг жипслашувига, ижобий психологик муҳит ўрнатилишига ёрдам беради, у эса спорт майдонида ҳам, кундалик фаолиятда ҳам сақланиб қолинади. Шу боис “Микрокредитбанк” ходимлари ушбу спорт турини яхши кўришади ва қадрлашади.
Футбол турнирида банкнинг барча бўлинмалари, шунингдек, мамлакатнинг барча вилоятларидага ҳар бир филиал жамоалари иштирок этди. Ғолиблар бир неча тур кескин ва қизиқарли баҳс натижаларига кўра аниқланди. Мусобақа ғолиби деб финал учрашувида Андижон филиали коллективини мағлуб этган банк республика девони жамоаси топилди. Бухоро вилоят филиали футболчилари фахрли учинчи ўринни эгалладилар.
Турнир иштирокчилари қайд қилиб ўтганидай, ушбу тадбирда энг муҳими турнир жадвалидаги натижалар эмас, балки спортга ва соғлом турмуш тарзига ҳамоҳанглик, ҳамкасблар ўртасида ҳамкорлик руҳининг мустаҳкамланиши бўлди. Бу эса профессионал фаолиятда ҳам албатта фойда беради.