Интернет гигант Alibaba’нинг (Хитой) онлайн тўловлар билан шуғулланувчи бўлими Ant Financial 45-50 млрд долларга баҳоланди. Бу ҳақда The Financial Times газетаси хабар беради.
Баҳолаш ишлари молиявий ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш йўли билан амалга оширилди.
Ant Financial Alipay тўлов сервисининг оператори ҳисобланади. 2014 йил охирига қадар, 12 ой давомида у 778 млрд долларлик операцияларни амалга оширди. Бу дунёдаги онлайн бозорнинг 30 фоизини ташкил қилади – 2014 йили бу кўрсаткич жаҳон бўйича 2.5 трлн долларни ташкил қилган.
Бу PayPal’нинг шу даврдаги кўрсаткичларидан уч баробар кўпроқдир.