Apple компанияси биринчи авлод iPad mini планшети сотувини тўхтатди. Компания интернет дўконидаги планшет турган саҳифа олиб ташланди.

Планшет бутунлай сотувдан олиб ташланмайди. Уни омбордаги захираси тугагунга қадар сотиб олиш мумкин бўлади. Бундан сўнг янги iPad сотиб олмоқчи бўлган инсонлар iPad Air, iPad Air 2, iPad mini 2 ва iPad mini 3 планшетларидан бирини танлашга тўғри келади.

iPad mini I 2012 йилнинг октябрида тақдим этилган ҳамда бугунги кунга қадар энг арзон iPad ҳисобланиб келган эди.