Агар тан олинмаган “Донецк республикаси” қўшинлари ҳужумга ўтса, АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирбига таянган ҳолда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

“Яқинда Донецкда ва Мариуполда Украина кучларига Минск келишувлари билан ман қилинган оғир қуроллар билан ҳужум уюштирилди. Россия бу хатти-ҳаракатлар учун жавобгардир”, – таъкидлаб ўтди Кирби.

Унинг айтишича, айирмачилар томонидан янги ҳудудларнинг эгалланиши расмий Москванинг жавобгарлигини янада кучайтиради.

Шунингдек, расмий вакил санкциялар яна ярим йилга узайтирилиши ҳақидаги хабарга илиқ баҳо берди.