АҚШ Сенати Оқ уйнинг эътирозига қарамасдан, ҳарбий бюджетга 620 млрд долларлик тузатишларни маъқуллади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тузатишлар учун 75 сенатор овоз берди, 25 сенатор қарши чиқди. Янгиланган қонун лойиҳасида Украинага 300 млн долларлик ҳарбий кўмак кўрсатиш кўзда тутилган ҳамда АҚШ президентининг Гуантанамодаги қамоқни ёпиш истагини қийинлаштиради.

Обама, ўз навбатида, бу қонун лойиҳасига тақиқлов қўйишини маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ конгресси ҳарбий бюджет қонун лойиҳасига Украинага қурол-аслаҳа етказиб берилиши кўзда тутиладиган тузатишлар киритгани маълум қилинганди.