АҚШнинг Нью-Жерси штатида "ИШИД"га молиявий кўмак кўрсатишда гумон қилинаётган шахсга нисбатан айбловлар қўйилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Форт-Ли шаҳрида яшовчи Самюэль Рахамин Топаз 21 ёшда бўлиб, у ўз уйида ҳибсга олинган.

Тергов тахминига кўра, Топаз Яқин Шарқдаги террорчиларни пул ва одамлар билан таъминлаб турган.