"Челси" жамоаси дарвозабони ўз фаолиятини жамоанинг принципиал рақиби "Арсенал"да давом эттириши ойдинлашмоқда.

The Telegraph нашрида ёзилишича, 33 ёшли ушбу дарвозабон борасида икки жамоа ўртасидаги музокаралар муваффақиятли тарзда якунига етган ва "канонирлар" бу дарвозабон учун 10 млн фунт стерлинг тўлашга рози бўлган.

Нашрда маълум қилинишича, бу трансферга Роман Абрамович розилик берган.

Қайд этилишича, "Арсенал" Чех билан шартнома бандларини муҳокама қилмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумни "Арсенал"да асосий дарвозабон сифатида бошлаган Войцех Шченсний бир қатор омадсизликлардан кейин Арсен Венгернинг ишончини ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотган. Унинг ўрнини эгаллаган Давид Оспина эса кейинги мавсумни Туркиянинг "Фенербаҳче" жамоасида давом эттириши кутилмоқда.