Беларусь божхоналарида Украина ҳудудидан мамлакатга қурол-аслаҳа олиб киришга ҳаракатлар амал оширилаётгани қайд қилинмоқда, деб хабар бермоқда БелТА агентлиги.

“Афсуски, Украинада ҳозирда қурол-аслаҳа бемалол муомала юрибди ва бу бизнинг давлатга катта хавф солади. Польша ва Литва йўналишларида қурол-аслаҳа олиб кириш ҳаракатлари деярли қайд қилинмаётган бўлсада, Украина йўналиши учун бу муаммо авж олмоқда. Ҳозирда бундай ҳолатлар кўп эмас, бироқ улар мавжуд. Биз қурол-аслаҳанинг қандайдир ҳаракатланишига йўл қўймаслигимиз жуда муҳимдир, бу ҳолат бизнинг тинч давлатимизда умуман содир бўлмаслиги керак”, деб айтди Беларусь давлат божхона қўмитаси раҳбари Юрий Сенько.

Сенько мамлакатга гиёҳванд моддалар олиб киришга ҳаракат қилинаётгани муаммосига ҳам эътиборни қаратди. “Ҳозирда қайд қилинаётган бундай ҳажмдаги гиёҳванд моддаларни олиб киришга ҳаракатлар давлатимиз аҳолисининг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва тарқатишга қанчалик катта миқёсда жалб қилинганидан дарак бериши даҳшатга солади. Ўтган йили Беларусь божхона қўмитаси томонидан Россия божхона қўмитасидан кўра кўпроқ гиёҳванд моддалар олиб кириш ҳолатлари ошкор этилди”, деб таъкидламоқда бош беларусь божхоначиси.