Қозоғистонда керагидан ортиқ ҳуқуқшунос бор. Буни мамлакат бош прокурори ўринбосари Андрей Кравченко “Қозоғистон Республикасида юридик кадрларни тайёрлашнинг аҳволи ҳақида” биринчи республика форуми чоғида таъкидлаб ўтди.

“Мен бизда ҳаммаси яхши демайман. Муаммолар ҳақида гаплашишни таклиф қиламан”, – деб сўзини бошлади амалдор.

Ўз чиқишида Кравченко юридик кадрлар тайёрлашдаги муаммолар мамлакатнинг бутун таълим тизимига хос камчиликлардан ҳоли эмаслигини айтиб ўтди. Айни кунларда мамлакатда 473 мингдан ортиқ талаба бўлишига қарамай, текширилган хусусий олийгоҳларнинг 75 фоизи стандартларга риоя қилмайди. Етук мутахассисларнинг 60 фоизидан кўпроғи икки ва ундан ортиқ олийгоҳда меҳнат қилиб келмоқда.
Хусусий университетларнинг моддий-техник базаси жуда заиф бўлганлиги боис у ерда пул муаммолари келиб чиқади, бу мутахассисларнинг икки ва ундан ортиқ жойда ишлашига, коррупция фактларининг келиб чиқишига олиб келади.

“Шундай вазият юзага келганки, олийгоҳларга пул, талабаларга эса диплом керак. Таълим сифати ва билимлар иккинчи даражага ўтиб қолмоқда”, – сўзини якунлади Кравченко.