Буюк Британия парламенти йиғилишлари ўтадиган Вестминстер саройида таъмирлаш ишлари бўш бинода ўтказилса 6 йил ёки парламент аъзолари уни тарк этишдан бош тортсалар 32 йилга чўзилиши мумкин.

Таъмирлаш ишлари биринчи ҳолда, яъни бино бўш бўлганда 3,5–3,9 млрд фунт стерлингни ёки иккинчи ҳолда 5,7 млрд фунт стерлингни ташкил қилиши айтилмоқда. Шунингдек, бинонинг аввал бир қисми, кейин иккинчи қисми таъмирланиши варианти ҳам қаралмоқда.

Парламент сарой қачон таъмирланиши ҳақидаги қарорни яқин йилларда қабул қилади.