Даниядаги парламент сайловларининг натижалари мамлакатнинг Европа материгида жойлашган ҳудуди бўйича ҳисоблаб чиқилганида Ларс Лёкке Расмуссе бошчилигидаги мухолиф консерваторлар партияси ғалаба қозонгани маълум бўлди.
 
Айни вақтда Дания қироллиги таркибидаги Гренландия, Фарер ороллари ва бошқа автоном ҳудудлардаги натижалар аниқланмаган.
 
ОАВ маълумотларига кўра, консерваторлар парламентда 90 ўринга эга бўлишади.
 
Амалдаги бош вазир Хелле Торнинг-Шмиттнинг Сўл-марказий коалициясига эса 85 ўрин тегади.