Германиянинг Оснабрюке шаҳрида «Ўзбекистон —Буюк ипак йўли жавоҳири» номи остида Ўзбекистон сайёҳлик потенциали тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Оснабрюке амалий фанлар институти ва «Hamburg CTH» сайёҳлик фирмаси ҳамкорликда ташкил этилган тақдимотда немис маданияти бўйича академик, эксперт ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тақдимот қатнашчилари тадбир давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик саноати унинг имкониятлари билан танишиб чиқишди. Ўзбекистонда йилдан йилга туристлар ташрифи сонининг ошиб бораётгани қайд қилиб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильм ва миллий санъатимиз акс этган турли пресс-релизлар, брошюра ва буклетлар иштирокчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди, деб ёзади юқорида номи келтирилган манба.