Италиянинг Барлетта шаҳрида ёш ижрочилар ўртасида XXV халқаро танлов бўлиб ўтди.

54 мамлакатдан келган ёш ижочилар халқаро мусиқа форумига Тошкентдаги Р. М. Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқий академик лицей тарбияланувчилари ҳам иштирок этди, деб хабар беради Жаҳон АА.

Танлов фортепиано, торли ва пуфлаб чалинадиган мусиқий асбоблар, ансамбль ижрочилиги йўналишларида ўтказилди. Шунингдек, иштирокчилар ёш бўйича гуруҳларга бўлинди.

Скрипка синфи бўйича мутлақ биринчи мукофотни Юсупова Асал қўлга киритди, Бошкарёв Дани иккинчи бўлди. Фортепиано синфи бўйича биринчиликни Салоҳова Алиса ва Муродбекова Севара қўлга киритди, Якубова Ясмина 2-ўринни банд этди.