Испания қироли Филипп VI нинг синглиси – малика Кристина де Бурбон ва унинг турмуш ўртоғи судга гаров пули киритиш учун ўзларига тегишли Барселонадаги ҳашаматли саройни сотишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда Sky News.

Улар суд ҳисоб рақамига 2,4 млн евро тўлашган.

Аввалроқ қирол фирибгарлик бўйича айбланаётган синглиси ва унинг турмуш ўртоғини Пальма-де-Мальорка герцогиняси ва герцоги унвонларидан маҳрум этгани маълум қилинганди.

Малика Кристина суд олдида жорий йилда амалга оширилган фирибгарлик бўйича жавоб бериши керак. Бу янги Испания тарихидаги қиролнинг яқин қариндоши жиноят содир этганликда гумонланиб судга чақирилаётган илк ҳолат бўлмоқда.