Ле-Бурже халқаро салони — жаҳондаги авиация техникалрини намойиш этувчи кўҳна кўргазмалардан биридир. Илк марта 1908 йилда очилган. Ҳозирда икки йилда бир марта ўтказилади.
Ҳарбий-транспорт самолёти Airbus А400М


“Ҳаво маҳлуқи”га Европадан кўплаб буюртмалар тушмоқда. Уни тайёрлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Битта ана шундай самолётни ясаш 26 миллиард еврога тушади. Аммо шунга қарамай 11дона машина тайёрланиб бўлган. Ҳавога 37 тонна юк олиб чиқиш қудратига эга бу самолётни буюртма қилаётган давлатлар, жумладан, Германия, Франция, Испания ва Буюк Британия ўзларининг ҳарбий соҳага йўналтирилган бюджетларини қисқартиришларига тўғри келди. Чунки самолёт анча қиммат туради-да.
Ле-Бурже авиасалони томошабинлари


Францияда бир ҳафта давомида бўлиб ўтувчи бу кўргазмада 300 мингга яқин мутахассис ва авиация ишқибози иштирок этади.
Airbus A380 авиалайнери


Ер юзидаги энг йирик йўловчи ташувчи авиалайнер ҳисобланувчи A380 2007 йилдан буён ишлаб чиарилади. Машина ҳавога бир вақтнинг ўзида 560 тонна юк ва 853 нафар йўловчига қадар олиб чиқа олади.
Ле-Буржедаги “Аэрофлот” стюардессалари

Авиасалоннинг статистик майдони



Француз ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлган Tiger HAD ҳужум вертолётининг тумшуқ қисми
Яна бир умумевропа маҳсулоти: Eurocopter концернига қарашли бўлган Tiger ҳужум вертолёти. Илк марта 1991 йил парвоз қилган машина 2002 йилга келиб қуроллантирилган. Вертолётдан Франция, Испания, Германия ва Австралия ҳарбий ҳаво кучларида фойдаланилади.

Франция ҳарбий ҳаво қўшинларига қарашли 1-вертолёт полки учувчиси Tiger HAD салонида.
Хоҳловчиларга 3D ўлчамда Boeing 777-300ER авиалайнерини бошқариш сирлари ўргатилади.
Dassault Falcon 8X бизнес-жети


Уч двигателли янги бизнес-жет Falcon 8X биринчи марта 2015 йилнинг февралида ҳавога кўтарилган эди. Машина Falcon 7X самолёти базаси асосида яратилган бўлиб, турли шароитга қараб 8 нафардан 19 нафаргача йўловчини манзилига етказиши мумкин.
“Антонов” компанияси стендидаги Ан-132 самолёти модели


Ан-132 — Украинанинг енгил ҳарбий-тарнспорт самолёти бўлиб, Ан-32 машинасининг анча замонавийлаштирилган кўриниши деса ҳам бўлади. Юк кўтариш қуввати — 9,2 тоннагача. Самолётни Саудия Арабистони билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Boeing 787 Dreamliner авиалайнери двигателларидан бири


Qatar Airways авиакомпаниясининг Airbus A380 авиалайнери биринчи класс салони интерьери.

Статистик майдондаги электрли Airbus E-Fan 2.0

Экологик тозадвигателга эга самолётнинг прототипи. Икки ўринли ушбу машина илк бор ҳавога 2014 йилнинг мартида кўтарилган. У 500 килограммгача юк кўтариши ва ҳавода 45 дақиқагача бўлиши мумкин. Airbus нинг ваъда беришича, у 2019 йилга келиб, ана шундай моделнинг тўрт ўриндиқлигини ишлаб чиқаради.
Boeing 787 Dreamliner парвоз намойишидан олдин


Авиасалона экспозициялари


Авиалайнер Airbus A350 Ле-Бурженинг ёзги дастурида