Литвадаги пляжлардан бирида 12 нафар турли ўсимта касалликларига чалинган аёлларнинг хати топилди, деб хабар беради Delfi.lt нашри.
Хат яшил рангдаги пластик идиш ичига солинган. У 2015 йил 31 май куни ёзилган.
Мактубда айтилишича, аёллар OnkoCruise жамоасини тўплаб, ҳеч қачон таслим бўлмасликларини ифодалаш учун денгиз саёҳатига чиқишган.
12 тилда ёзилган мактуб Швентойя пляжига улоқтирилган. Уни Литва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари иттифоқи раҳбари Дайнюс Кепянис Рутнинг таниши топиб олиб, унга келтириб берган.