Москванинг "Локомотив" жамоаси Роман Павлюченко "темирйўлчилар" сафини тарк этгани ҳақида расман маълум қилди.
 
"Локомотив" Романга биргаликда ўтказилган йиллар учун миннатдорчилик билдиради. У ҳар сафар ўйинда ўз ишини виждонан бажариб келди.
Россиянинг энг яхши ҳужумчиларидан бири "Локомотив" тарихида ўз номини қолдирди. У жамоа билан Россия кубогини қўлга киритди. Биз унга келгуси фаолиятида омадлар ва оилавий ҳаётида бахт тилаймиз!", дейилади жамоанинг расмий баёнотида.
 
Бироз олдинроқ, Павлюченко жамоа билан шартномасини узайтиришни истамагани хабар қилинганди.