Илгари маълум қилинганидек, 18 июнь куни Душанбедаги миллий кутубхона биносида МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинлари командирлари кенгашининг навбатдаги 73-йиғилиши бўлиб ўтди.
Asia Plus нашрида ёзилишича, тадбир давомида “Ғарб-2015” махсус қўшма чегара операциясининг натижалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўрта Осиё ҳудудида чегараларни мустаҳкамлаш борасидаги “Чегара биродарлиги-2015” операциясини ўтказиша тайёрларлик масалалари кўриб чиқилган.