Россия пойтахти Москвада 15 ёшли вояга етмаган қизни зўрлашга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда НТВ телеканали «Интерфакс» ахборот агентлиги берган маълумотга таяниб хабар тарқатмоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, 28 ёшли Россияда ноқонуний равишда яшаб келган Ўзбекистон фуқароси 2015 йил 7 июнь куни кечқурун маҳаллий истироҳат боғларининг бирида вояга етмаган қизга тажоввуз қилган. Бироқ қизнинг қаршилик қилиши натижасида у кўзлаган мақсадига ета олмаган.

19 июнь жума куни гумондор шахс Москванинг «Крилатское» метро бекатида қўлга олинган.