Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 27 июнь куни Миланда бўлиб ўтаётган EXPO-2015 халқаро кўргазмасига ташриф буюради. Бу ҳақда Казинформ ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Қозоғистон-Италия бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. Форум давомида умумий миқдори 500 млн долларни ташкил қиладиган жами 20 шартнома имзоланади.